Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Россия Банки ҳамкорлигида “Марказий банк фаолиятининг самарадорлигини бошқариш тизими” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди

Янгиланган сана: 29 Ноя 2024, 19:22
29 Ноя 2024
Марказий банкда 28–29 ноябрь кунлари Россия Банки экспертлари ҳамкорлигида раҳбар ходимлар учун “Марказий банк фаолиятининг самарадорлигини бошқариш тизими” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. 

Унда асосий самарадорлик кўрсаткичи (KPI)дан фойдаланиш бўйича жаҳон ва Россия амалиёти, KPI нинг ташкилот стратегияси, мақсадлари ва иш режаси билан алоқадорлиги, бизнес жараёнлари тизимидаги ўрни ва роли, шунингдек, KPI ни ишлаб чиқиш ва шакллантириш тамойиллари ҳамда ундан фойдаланишнинг мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди. 

Шу билан бирга, иштирокчиларга Smart технологиясидан фойдаланган ҳолда мақсадларни белгилаш мезонлари, KPI асосида фаолиятни бошқариш схемаси ва Марказий банкларда самарадорликни бошқариш тизимининг коммуникацияси мавзуларида тақдимотлар ўтказилди. 

Муҳокамалар жараёнида раҳбар ходимлар KPI кўрсаткичларидан фойдаланиш хусусиятлари, унинг ташкилот самарадорлигини бошқариш тизимидаги ўрни ва KPI ни жорий этиш ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳақидаги янги билимларга эга бўлиш асносида ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.


USD = 12865.66
-8.36
EUR = 13510.23
-48.69
RUB = 125.14
-3.07
GBP = 16377.99
-42.82
JPY = 84.26
-0.66
CHF = 14548.98
-72.28
CNY = 1769.67
-4.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X