Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Мамаризо Нурмуратов Марказий банк Бошқаруви раиси сифатидаги фаолиятини якунлади

Янгиланган сана: 11 Дек 2024, 21:57
11 Дек 2024
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ, Мамаризо Бердимуратович Нурмуратов Марказий банк Бошқаруви раиси сифатидаги фаолиятини якунлади.

Марказий банкда бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров қатнашиб, Мамаризо Нурмуратовнинг узоқ йиллик самарали меҳнатлари ва мамлакатимиз банк тизими ривожига қўшган муносиб ҳиссасини эътироф этди.

Мамаризо Нурмуратовнинг Марказий банкка раислиги даврида қатор муҳим ислоҳотлар, хусусан, валюта бозорининг либераллаштирилиши, пул-кредит сиёсатида инфляцион таргетлаш режимига ўтилиши, банк тизимининг рақамлаштирилиши, банк-молия тизимининг эркинлаштирилиши натижасида янги молия институтларининг кенгайтирилиши, Марказий банк фаолиятининг очиқ ва шаффофлигини таъминлашда янги босқичга чиқилиши каби кўплаб ўзгаришлар амалга оширилди.

Ўз навбатида, Марказий банк жамоаси Мамаризо Бердимуратовичга юксак хизматлари, адолатли ва самимий раҳбар, жонкуяр устоз сифатидаги фидойиликлари учун миннатдорлик билдиради. Уларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилайди.

USD = 12967.00
+11.74
EUR = 13352.12
+25.04
RUB = 126.49
+0.05
GBP = 15814.55
+11.72
JPY = 83.26
+0.05
CHF = 14230.68
+11.32
CNY = 1769.27
+2.25
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X