Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун семинар-тренинг ўтказилди

Янгиланган сана: 18 Дек 2024, 18:36
18 Дек 2024
2024 йил 17-18 декабрь кунлари Марказий банк томонидан ҳудудий бош бошқармалар ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди. Мазкур тадбир инфляцион кутилмалар ва ҳудудлардаги бизнес кайфиятини таҳлил қилиш соҳасида профессионал кўникмаларни оширишга қаратилди.

Семинар давомида асосий эътибор инфляция омилларини таҳлил қилиш сифатини ошириш, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларнинг кайфияти ҳамда муаммоларини чуқур ўрганиш масалаларига қаратилди. 

Семинарнинг якуний қисмида иштирокчилар ушбу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва ташаббусларини тақдим этдилар. 

Марказий банк мутахассисларнинг профессионал салоҳиятини ошириш ва иқтисодий жараёнларни ҳудудларда мониторинг қилиш механизмларини мустаҳкамлаш бўйича ўз фаолиятини давом эттиради.


USD = 12972.08
+15.08
EUR = 13223.74
-121.97
RUB = 126.61
-1.16
GBP = 15705.30
-235.7
JPY = 82.55
+0.51
CHF = 14144.67
-40.79
CNY = 1769.22
+2.2
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X