Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкда хусусий тижорат банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди

Янгиланган сана: 20 Дек 2024, 10:12
20 Дек 2024
Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг хусусий ва чет эл капитали иштирокидаги тижорат банклари раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан банк тизими олдига қўйилаётган устувор вазифалар ва келгусида амалга оширилиши кутилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда рақамли банк хизматларини ривожлантириш, микро ва кичик бизнес учун янги банк маҳсулотларини жорий этиш, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, банк хизматлари оммабоплигини ошириш, кредитлаш тизимини такомиллаштириш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, банк тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар атрофлича ўрганиб борилиши таъкидланди.

Тадбирда иштирок этган банк раҳбарлари кредит маҳсулотлари турини кўпайтириш ҳамда кредит беришнинг скоринг-таҳлил тизимини яхшилаш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.

Шу билан бирга, иштирокчилар аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш орқали уларнинг банк хизматларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, киберхавфсизлик ва фирибгарликка қарши курашиш бўйича ўзаро фикр алмашишди.

Учрашув сўнггида Марказий банк раиси тижорат банклари раҳбарлари билан доимий очиқ мулоқотлар ўтказишга, соҳани янада яхшилаш борасида фикр алмашиш, таклифлари билан танишишга ҳамиша тайёрлигини билдирди.

USD = 12972.08
+15.08
EUR = 13223.74
-121.97
RUB = 126.61
-1.16
GBP = 15705.30
-235.7
JPY = 82.55
+0.51
CHF = 14144.67
-40.79
CNY = 1769.22
+2.2
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X