Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Эскроу – турар жой қурилиши ва хариди соҳасини ривожлантиришнинг янги усули

Янгиланган сана: 25 Дек 2024, 20:00
25 Дек 2024
Марказий банк Давлат бошқаруви академиясида манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари вакиллари учун пудрат ташкилотларини лойиҳавий молиялаштириш ва аҳолига уй-жойларни эскроу ҳисобварақлари орқали сотилишини йўлга қўйиш мавзусида семинар ташкил этди.

Семинарда кўчмас мулкларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш ҳамда аҳолига уй-жойларни эскроу ҳисобварақлари орқали сотилишини йўлга қўйиш механизмлари, молиялаштириш масалалари, уни тартибга солиш афзалликлари ва долзарблигига доир тақдимотлар бўлиб ўтди.

Янги тизим татбиқ этилишига мутасадди раҳбар ва ходимлар кўникмаларини оширишга қаратилган машғулотларда улуш киритиш асосида уй-жой қуришнинг ҳуқуқий асослари ва муаммолари, улушли шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби, уй-жой қурилишида аҳоли маблағларининг бут сақланишини кафолатлаш тизимини яратиш бўйича маълумотлар берилди.

Эскроу ҳисобварақлари янги тизим бўлиб, у аввало, сотувчи (уй-жой қурувчи) ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоблар хавфсизлигини таъминлайди. Банкда очилган эскроу ҳисобварағига киритилган харидорлар маблағлари сотувчи ҳисоб рақамига шартномада белгиланган барча талаблар бажарилганидан сўнг ўтказилади. Бунда банк мустақил воситачи сифатида сотувчи ва харидор ўртасидаги шартларнинг бажарилишини кузатиб боради.

Шу боис семинарда лойиҳавий молиялаштиришни татбиқ этишнинг хорижий тажрибасини ўрганишга кенг ўрин берилди. Хусусан, қурилиш даврида шартномаларни рўйхатдан ўтказиш жараёни, кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариус жалб қилинмаган ҳолда расмийлаштириш, турар жой қурилишининг ягона рақамли платформасини шакллантириш механизмлари кўриб чиқилди.

USD = 12972.08
+15.08
EUR = 13223.74
-121.97
RUB = 126.61
-1.16
GBP = 15705.30
-235.7
JPY = 82.55
+0.51
CHF = 14144.67
-40.79
CNY = 1769.22
+2.2
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X