Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Молиявий саводхонликни ошириш доирасида тижорат банклари билан биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари

Янгиланган сана: 10 Янв 2025, 11:25
10 Янв 2025
Марказий банк томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тижорат банклари билан биргаликда амалга оширилган ишлар юзасидан натижалар сарҳисоб қилинди.

2024 йилда Марказий банк томонидан тижорат банклари билан биргаликда 6 та лойиҳа самарали амалга оширилди:
  1. Республикамизнинг 14 ҳудудидаги 100 та умумтаълим мактабларида “Молиявий саводхонлик тўгараклари” жорий этилди (16 та банк).
  2. Рақамли молиявий саводхонлик ошириш бўйича сурдотаржимон кўмагида видеороликлар ишлаб чиқилди (15 та банк).
  3. “Ўзбекистон 24” телеканалида “Молиявий маданият” теледастури ўтказилди (20 та банк).
  4. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Билимлар маркази” лойиҳаси ишга туширилди.
  5. Ҳудудларда, жумладан, 4 ва 5-тоифага кирувчи туманларда аҳоли учун тренинглар ўтказилди (14 та банк).
  6. GMW/WSD халқаро кампаниялари доирасида тадбирлар ташкил этилди (21 та банк).
Лойиҳа доирасида ҳудудларда, мактабларда ва олий ўқув юртларида 180 116 нафар аҳоли қамраб олинди, шундан: 26 722 нафари ўқувчилар, 160 нафари ўқитувчилар, 6 845 нафари талабалар, 2 041 нафари аёллар, 332 нафари тадбиркорлар ва 489 таси мактаблар ҳамда 43 таси олий ўқув юртларини ташкил этди.

Лойиҳаларнинг амалга оширишдаги самарали кўрсаткичлари натижасида 3 та тижорат банки қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланди:
  • “Ҳудудларда энг фаол ташкилотчи банк” – “Агробанк” акциядорлик тижорат банки;
  • “Молиявий саводхонлик бўйича энг ташаббускор банк” – “Ипак Йўли” акциядорлик инновация тижорат банки;
  • “Молиявий саводхонлик лойиҳаларини амалга оширишда энг масъулиятли банк” – “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки.
Шунингдек, лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштироки ва тарғиботи учун 8 та тижорат банк ходимлари (Ипак йули банк, Капитал банк, Хамкорбанк, Трастбанк, Халк банки, Асакабанк, Агробанк, Бизнесни ривожлантириш банки) ҳам тақдирланди.

Тижорат банклари билан молиявий саводхонлик ва оммабопликни ошириш бўйича 2025 йилга мўлжалланган режалар: 
  • чекка ҳудуд ва туманларда тренинглар ўтказиш (3-,4-, 5-тоифадаги 71 та туманлар);
  • лойиҳалар доирасида мактаб ўқувчилари ва ёшлар билан ишлаш;
  • хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида “We-Fi Code” ташаббусини жорий этиш;
  • аҳоли билан янги каналлар орқали ўзаро ишончли муносабатларни ўранатиб, улар орасида банк хизматларидан фойдаланишни тарғиб қилиш



USD = 12972.08
+15.08
EUR = 13223.74
-121.97
RUB = 126.61
-1.16
GBP = 15705.30
-235.7
JPY = 82.55
+0.51
CHF = 14144.67
-40.79
CNY = 1769.22
+2.2
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X