Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкнинг тўлов тизимлари орқали кўрсатилаётган хизматлар муҳокама қилинди

Янгиланган сана: 6 Мар 2025, 17:42
6 Мар 2025
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун “Ахборотлаштириш бош маркази ДУК фаолияти ҳамда тўлов тизимлари орқали кўрсатилаётган хизматлар” мавзусида медиа-мулоқот ташкил этилди.

Медиа-мулоқотда мамлакатимизда тўлов тизимларининг ривожланиш босқичлари, бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида маълумот берилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда нақд пулсиз тўловлар ҳажми сезиларли даражада ошган. Хусусан, 2021 йилда банклараро тўлов тизимида 57 млн. транзакция амалга оширилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 76,4 млн.га етди.

Учрашув давомида тўлов тизимларининг асосий иштирокчилари – тижорат банклари, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, Миллий клиринг маркази ва тўлов хизматларини тақдим этувчи ташкилотларнинг роли ҳам тушунтирилди. Шунингдек, келгуси устувор йўналишлар сифатида тезкор тўлов тизимларини ривожлантириш, рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Медиа-мулоқот давомида журналист ва блогерлар электрон тўловларнинг ҳуқуқий жиҳатлари, банк тизими иштирокчилари ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имконига эга бўлишди.

USD = 12957.14
+29.97
EUR = 14702.47
-15.11
RUB = 156.56
+0.83
GBP = 17233.00
+34.69
JPY = 90.22
-0.53
CHF = 15590.35
-78.95
CNY = 1778.00
+5.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X