Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Молиявий саводхонлик ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимояси – доимий эътиборда

Янгиланган сана: 12 Мар 2025, 18:08
12 Мар 2025
Марказий банкда ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун “Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда банк тизимида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзусида медиа-мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда 2020–2024 йилларда амалга оширилган ишлар, хусусан, мактаб ва олий таълим муассасаларида молиявий таълимни жорий қилиш, интерактив дарслар, медиа маҳсулотлар ва халқаро ҳамкорликлар ҳақида сўз юритилди. 2025 йилга мўлжалланган янги лойиҳалар ҳам тақдим этилди.

Марказий банкнинг маълум қилишича, Finlit.uz платформаси орқали минглаб фойдаланувчиларга молиявий режалаш, омонатлардан фойдаланиш ва онлайн хавфсизлик бўйича билимлар етказилмоқда. Шунга қўшимча равишда аҳолининг турли қатламлари учун махсус ўқув материаллари ишлаб чиқилмоқда.

Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича эришилган натижалар ҳам муҳокама қилинди. 2024 йилда 2,5 млрд сўмдан ортиқ маблағ мижозларга қайтарилгани таъкидланиб, “Сирли мижоз” тадбири натижалари билан бўлишилди.

Медиа-мулоқотда журналистлар ва блогерлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва ушбу йўналишлар бўйича билимларини янада бойитдилар.

USD = 12913.19
+4
EUR = 13908.80
-26.67
RUB = 154.17
+0.87
GBP = 16685.13
+20.66
JPY = 85.56
-0.44
CHF = 14602.73
-5.38
CNY = 1777.33
+0.33
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X