Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Янгиланган сана: 17 Мар 2025, 19:25
17 Мар 2025
Фирибгарлар томонидан фуқароларнинг ишончига кириш учун Telegram мессенжери орқали Марказий банк рамзий белгилари акс эттирилган сохта профиллардан қалбаки гувоҳнома ва ҳужжатлар расмларини юбориш ҳолатлари учрамоқда.

Фуқароларимиз ёлғон хабарларга алданиб, фирибгарларга ўзининг шахсга доир ва банк карта маълумотлари ҳамда бир марталик тасдиқлаш кодларини (OTP) бериши, шунингдек, телефон қурилмасига зарарли иловаларни ўрнатиши натижасида банк карталаридаги пул маблағларидан айрилиб қолмоқда.

Шу муносабат билан юқорида кўрсатилган сохта профиллардан хабарлар келса, мулоқотга киришмаслик, юборилган шубҳали ҳаволаларни босмаслик, зарарли (APK) иловаларни телефонга ўрнатмаслик ҳамда ушбу фойдаланувчини “блоклаб қўйиш” тавсия этилади.

Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.


USD = 12957.14
+29.97
EUR = 14702.47
-15.11
RUB = 156.56
+0.83
GBP = 17233.00
+34.69
JPY = 90.22
-0.53
CHF = 15590.35
-78.95
CNY = 1778.00
+5.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X