Ушбу реклама ҳаволасида кўрсатилган “Crediitum” номли ботга ўтилганда фойдаланувчига кредит ажратишга доир оддий саволлар берилиб, сўровнома сўнггида “Айнура” исмли менежер билан боғланиш тугмаси пайдо бўлади.





Мазкур менежер аккаунти фирибгарларга тегишли бўлиб, улар билан мулоқот қилиш орқали шахсга доир ва банк карта маълумотларини ҳамда тасдиқлаш кодларини бериш ёки зарарли “APK” иловаларни смартфонга ўрнатиш банк картасидаги маблағлар ўғирланишига олиб келиши мумкинлиги хусусида огоҳлантирамиз.