Марказий банкда Германиянинг Давлат тараққиёт банки (KfW) ва унинг шўъба компаниялари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда мамлакатимизда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда банк секторидаги ислоҳотлар юзасидан муҳокама ўтказилди.
Муҳокама давомида Марказий банк томонидан кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун янада қулай имкониятлар яратиш мақсадида банклар билан мавжуд инфратузилмани такомиллаштириш устида ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. Шу билан бирга, Марказий банк томонидан халқаро молия ташкилотларининг кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар мувофиқлаштиришга тайёрлиги билдирилди.
Учрашув сўнгида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва молиявий оммабопликни ошириш билан боғлиқ ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Германиянинг KfW гуруҳи билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда
Янгиланган сана: 17 Апр 2025, 15:06