Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

"Исломий молиявий воситалар" мавзусига бағишланган онлайн тренинг ташкил этилди

Янгиланган сана:  30 Июн 2020, 15:50
30 Июн 2020

Марказий банк ва Ислом мамлакатлари учун статистик, иқтисодий ва ижтимоий изланишлар ва тайёрлов маркази ҳамкорлигида (SESRIC – Ислом ҳамкорлик ташкилотининг кўмаклашувчи бўлинмасидир) Марказий банк ҳамда тижорат банклари ходимлари учун “Исломий молиявий воситалар” мавзусига бағишланган беш кунлик вебинар ташкил этилди.

Ушбу тренинг Индонезия Марказий банкининг Ислом иқтисодиёти ва молия департаменти директори Даданг Мулжаван Сатриа томонидан ўтказилди.

Тренинг доирасида иштирокчиларга исломий молиявий воситаларни банк тизимида, капитал ва суғурта бозорларида ривожлантириш ва диверсификация қилишда қўлланиладиган тамойиллар ва услублар батафсил тушунтирилди.

Регулятор – Марказий банк томонидан амалга ошириладиган риск менежменти, назорат ва молия тизимини тартибга солишда тизимли ёндашувни назарда тутувчи макропруденциал ҳамда солиқ-бюджет сиёсати чораларига бағишланган мавзулар батафсил тушунтирилди.

Мунозаралар давомида иштирокчилар Индонезия Республикасида исломий молиялаштиришни самарали татбиқ этишга, шу жумладан, Марказий банк ва бошқа тартибга солувчи ташкилотлар олдида турган муаммоларга оид амалий саволларга жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

photo_2020-06-30_12-41-14

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X