Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ғаллаоролда банкоматлар ишчи ҳолатда бўлиши назоратга олинди

Янгиланган сана:  2 Июл 2020, 18:53
22 Июн 2020

“Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани марказида ўрнатилган банкоматлар талабга жавоб бермаслиги, бундан аҳоли жиддий қийинчиликка дуч келаётгани” масаласида “Нуроний” газетасининг 2020 йил 3 июнь сонида эълон қилинган материал юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ҳозирги кунда Жиззах вилояти ҳудуди бўйича жойларга, яъни банк инфратузилмалари, йирик бозорлар ва бошқа аҳоли гавжум бўладиган объектларга жами 194 дона банкоматлар ўрнатилган бўлиб, шундан Ғаллаорол туманида 11 та банкомат мавжуд (яъни, 3 донаси “UZCARD” тизими ҳамда 8 донаси “HUMO” тизими банкоматлари). Шунингдек, банкоматлар тармоғи республика бўйлаб босқичма-босқич кенгайтириб борилмоқда.

Тўлов тизимлари инфратузилмаларидаги барча банкоматларнинг узлуксиз иш фаолияти (ишчи ҳолати) ҳамда нақд пул маблағлари билан таъминланиши банк тизимининг масъул ходимлари томонидан доимий ва қатьий назоратга олиб борилмоқда.

Ўз навбатида, мазкур материалда “банкоматлар талабга жавоб бермаслиги” баён этилган бўлиб, бунда айнан қайси ҳолатлар назарда тутилганлиги ёки муаммонинг асл сабаби аниқ кўрсатилмаган.

Бундан ташқари, Ғаллаорол туманида фаолият юритадиган барча банк кассаларидаги мавжуд 39 та терминаллар (яъни, 26 донаси “UZCARD” тизими ва 13 донаси “HUMO” тизими терминаллари) орқали фуқароларнинг банк картасидаги пул маблағи уларнинг сўровига кўра, зарур миқдорда нақдлаштириб берилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бу аҳоли ўзига яқин ва қулай бўлган банк филиалига мурожаат қилиб, картадаги маблағини нақдлаштириш имкониятини беради.

Юқоридагиларга қўшимча равишда, тўлов хизматларидан фойдаланиш масаласида юзага келадиган ҳар қандай ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ягона ишонч телефони (71-200-00-44) ёки  бевосита Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармаси масъул ходимларига (72-223-97-22) мурожаат қилиниши мумкинлигини таъкидлаб ўтамиз.

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X