Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тўлов хизматлари ҳолати ҳудудларда бирма-бир таҳлил этилмоқда

Янгиланган сана:  27 Окт 2020, 10:22
26 Окт 2020

Тошкент вилоятида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш ҳолати ва тўлов хизматларидан фойдаланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида Марказий банк раҳбарияти вакилларидан иборат ишчи гуруҳи жойлардаги ҳолатни ўрганди.

Хусусан, мазкур ҳудудда мавжуд чакана тўлов тизимлари инфратузилмасида аҳолининг кенг қатламига кўрсатилаётган хизматлар сифати ва узлуксизлиги, савдо ва хизмат кўрсатиш пунктларида банк карталари орқали тўловларни амалга оширишда қўлланилаётган ҳисоб-китоб терминалларининг етарлилиги ҳамда доимий ишчи ҳолатда эканлиги мониторинг жараёнида кўриб чиқилди.

Тадбиркорлар билан учрашувларда миллий тўлов тизимлари терминалларининг қулайликлари ва имкониятлари, улардан тўғри ҳамда самарали фойдаланиш, тўлов терминаллари орқали барча амалиётларни, жумладан, контактсиз тўловларни бажариш ҳақида ҳам батафсил тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳи томонидан ҳудуддаги йирик корхона ва ташкилотларда ҳам учрашувлар ташкил этилиб, ҳисоб-китобларни нақдсиз шаклда амалга ошириш афзалликларига тўхталиб ўтилди.

USD = 10427.38
+12.52
EUR = 12473.23
+128.5
RUB = 137.48
+0.79
GBP = 13883.01
+49.99
JPY = 100.17
-0.12
CHF = 11533.44
+99.85
CNY = 1586.20
-1.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X