Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Очиқлик, профессионаллик ва холис ёндашув

Янгиланган сана:  13 Ноя 2020, 20:13
13 Ноя 2020

         Марказий банкда журналист ва блогерлар учун “Банк тизимидаги ислоҳотларни ёритишда янгича нигоҳ ва замонавий ёндашувлар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

         Семинар-тренинг машғулотлари иқтисодий йўналишдаги, хусусан, банк тизимидаги ахборотларни аҳолига янгича ёндашув асосида етказиш, ахборотни холис ва шаффоф ёритиш, журналист ва блогерларда факт ва далиллар билан ишлаш кўникмаларини оширишга қаратилди.

         Ахборот кўлами кенгайиб, жамоатчиликни ўз вақтида зарур ахборотлар билан таъминлаш, турли асоссиз хабар, миш-миш ва бир ёқлама талқинларнинг олдини олиш учун воқеликни профессионал ва холис таҳлил этадиган, оператив тарзда ёритадиган журналистларга талаб ортиб бормоқда.

         Албатта, бирор соҳага оид янгиликларни ёритиш, ҳолатларни ўрганиб, таҳлил этиш журналистдан ўша соҳани тушуниш, билим ва малакага эга бўлиш зарур. Бу эса журналистларнинг ихтисослашувини тақозо этмоқда.

         Семинар-тренингда Марказий банкнинг масъул раҳбар ходимлари ва малакали иқтисодчилар маҳаллий ва жаҳон тажрибасига оид тақдимотлар орқали бугунги кунда Марказий банк сиёсатини ёритишнинг аҳамияти, жамоатчилик учун муҳим маълумотларни саралаш ва ёритиш, банк тизимидаги муҳим мавзулар бўйича тушунчалар беришди.

         Хусусан, семинар иштирокчиларига пул-кредит сиёсати ва банк тизими соҳасида институционал ўзгаришлар, инфляцион таргетлаш режимининг жорий этилиши, кредитлаш механизмлари ва хусусиятлари, тўлов тизимлари ва рақамли иқтисодиёт, тижорат банкларининг халқаро молия институтлари кўмагида трансформация қилиниши ва бошқа долзарб мавзуларда маълумотлар берилди.

         Эркин ва очиқ мунозара асосида ташкил этилган семинарда журналистларнинг қизиқиш ва маҳоратини ошириш мақсадида интеллектуал ўйинлар ва қизиқарли викториналар ҳам ташкил этилди.

         Шу билан бирга, иқтисод ва банк соҳасини фаол ёритиб келаётган, ўз каналида кўплаб ўқувчиларга эга номдор журналист ва блогерлар ўзларининг ижодий мезонлари билан ўртоқлашдилар. Улар иқтисодий мавзуларда материал ёзиш, ахборотларни саралаш кўникмалари ҳақида маълумот беришди, таъсирчан ва тезкор ахборот ҳамда таҳлилий мақолалар тайёрлаш борасидаги тажрибаларини сўзлаб беришди.

➡️ Фотогалерея

USD = 10427.38
+12.52
EUR = 12473.23
+128.5
RUB = 137.48
+0.79
GBP = 13883.01
+49.99
JPY = 100.17
-0.12
CHF = 11533.44
+99.85
CNY = 1586.20
-1.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X