Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янги таҳрирдаги “Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан, банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисида”ги низомга шарҳ

Янгиланган сана:  17 Ноя 2020, 12:40
17 Ноя 2020

Марказий банк томонидан янги таҳрирдаги “Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан, банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисида”ги низом (2020 йил 29 октябрь, рўйхат рақами 3283) ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур низом “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳамда Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг “Йирик таваккалчиликларни бошқариш ва баҳолашга доир тамойиллари”, шунингдек, халқаро умумэътироф этилган нормалар асосида ишлаб чиқилди.

Ҳужжатда қуйидагилар акс эттирилди:

- бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига ҳамда банкка алоқадор шахсларнинг банк олдида юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларининг энг кўп миқдорлари;

- ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳининг назорат ва иқтисодий асосда ҳамда мазкур алоқадорлик юзасидан вужудга келиши мумкин бўлган ҳолатлар;

- банкка алоқадор шахслар рўйхати ва улар билан амалга ошириладиган банк операцияларига бўлган талаблар;

- бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан, банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг ҳисоб-китобларидан чегирмалар.

Шу ўринда банкка алоқадор бўлган шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликка қўйилган талабларни такомиллаштириш ҳамда банк тизимида ушбу таваккалчилик даражасини қисқартириш мақсадида Марказий банк тизимдаги мавжуд таваккалчиликлар ва халқаро тажрибадан келиб чиқиб, мазкур меъёрларни халқаро нормаларга мувофиқлаштириш ишларини давом эттиради.

Ушбу низом 2021 йил 30 январдан кучга киради.

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X