Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон республика валюта биржасида савдоларнинг замонавий аукцион усулларида амалга оширилганлиги тўғрисида

Янгиланган сана:  15 Фев 2021, 17:50
15 Фев 2021

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 9 январда ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларининг амалга оширилишини янада такомиллаштириш борасидаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 15 февралида валюта биржасида АҚШ доллари бўйича савдолар “колл” ва икки томонлама узлуксиз аукцион “мэтчинг” савдо усулларида амалга оширилди.

Бунда, валюта биржаси савдо сессияларида ички валюта бозори иштирокчилари томонидан жами 29,3 млн. АҚШ доллари қийматидаги битимлар амалга оширилиб, ушбу битимлар бўйича ўртача тортилган курс 10 540,09 сўм/АҚШ долларини ташкил этди.

Жумладан, соат 10:00 дан 10:30 га қадар ўтказилган “колл” аукцион давомида жами 18,9 млн. АҚШ доллари (жами савдоларнинг 64,3 %) қийматидаги битимлар тузилди.

Соат 10:30 дан 15:00 га қадар ўтказилган икки томонлама узлуксиз аукцион “мэтчинг” давомида жами 10,5 млн. АҚШ доллари (жами савдоларнинг 35,7 %) қийматидаги битимлар тузилди.

Шунингдек, валюта биржасида Евро бўйича савдолар соат 10:30 дан 15:00 га қадар икки томонлама узлуксиз аукцион “мэтчинг” савдо усулида ўтказилиб, жами 1,1 млн. Евро қийматидаги битимлар амалга оширилиб, ушбу битимлар бўйича ўртача тортилган курс 12 855,40 сўм/Еврони ташкил этди.

Шу билан бирга, Марказий банк валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун чет эл валюталарининг сўмга нисбатан расмий курсларини ҳар банк иш куни соат 16:00 да эълон қилиб боришини маълум қиламиз.

USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X