Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк ижтимоий тармоқларда молиявий саводхонлик бўйича расмий саҳифаларини ишга туширди

Янгиланган сана:  16 Фев 2021, 15:27
16 Фев 2021

Молиявий мақсадларга эришиш, молиявий маҳсулотлардан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш, шахсий маблағларни самарали бошқариш, ўз ҳуқуқларини билиш – молиявий саводхонлик бўйича Telegram, Facebook, Instagram, Tiktok ва Youtube тармоқларида янги ишга туширилган Finlit.uz расмий саҳифалари мавзулари рўйхатини яна давом эттириш мумкин.

Оддий, интерактив, қизиқарли “edutainment” шаклида ёритилган маълумотлар молиявий барқарорлик ва фаровонликка эришиш учун зарур билимларни оширишга ва фойдали молиявий одатларни ривожлантиришга кўмаклашади.

Finlit.uz саҳифасига обуна бўлинг ва биз билан биргаликда молиявий саводхонлигингизни оширинг.

Марказий банк аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича вазирлик ва идораларни ҳамкорликка таклиф этади.

Алоқа учун:
finlit@cbu.uz
(+998 71) 212 73 58 (+998 71) 212 73 05

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X