Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк карталари орқали тўловларни асоссиз равишда рад этиш ҳолатлари аниқланди

Янгиланган сана:  18 Фев 2021, 11:23
18 Фев 2021

Бугунги кунда Марказий банк томонидан республикамизда банк хизматларининг оммабоплигини ошириш, шу жумладан, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш орқали жойларда банк карталари эгаларига хизмат кўрсатувчи банкомат ва терминаллар тармоғини кенгайтириш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда тижорат банкларининг мижозларга хизмат кўрсатувчи барча бўлинмалари терминаллар билан тўлиқ таъминланган.

Шунга қарамай, айрим ҳолларда жойлардаги баъзи тижорат банкларининг бўлинмаларида аҳолига тегишли бўлган банк карталари орқали тўловларни амалга оширишни рад этиш, асосиз равишда терминаллардан фойдаланмаслик ҳамда карта эгаларига банк картасидаги пул маблағларини терминал орқали нақдлаштириб бермаслик билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмоқда. Бу эса истеъмолчиларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келмоқда ҳамда ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Таъкидлаш керакки, жорий йилда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан Хоразм, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида назорат тадбирлари ўтказилди. Ушбу ҳудудлардаги қоидабузарликларга йўл қўйган тижорат банкларига нисбатан (Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Миллий банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотека-банк, Ҳамкорбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Асака банк, Алоқабанк, Туронбанк, Трастбанк, Ипак йўли банки, Даврбанк ва Инфинбанк) белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилди.

Шу билан бирга, Марказий банк томонидан тижорат банкларига терминаллардан фойдаланишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун зарурий чоралар кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда уларнинг ижроси доимий назоратга олинди.

Марказий банк тижорат банкларини келгусида уларнинг жойлардаги барча муассасаларида тўловларни терминаллар орқали амалга ошириш ҳолати бўйича назорат тадбирларини ўтказишни давом эттириши, шунингдек, тижорат банкларидан терминаллардан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйган банк ходимларига нисбатан эгаллаб турган лавозимидан четлатишгача бўлган жазо чоралари қўлланилишини талаб этиши тўғрисида огоҳлантиради.

Ҳурматли банк хизматлари истеъмолчилари!

Агар Сизнинг банк карталари орқали тўловларни амалга ошириш бўйича тижорат банклари филиалларига сўровингиз ходимлар томонидан турли важлар билан рад этилса, у ҳолда ушбу ҳолат юзасидан Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 212-60-15, (71) 212-73-80, (71) 212-60-94 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдирамиз.

USD = 10487.54
-12.49
EUR = 12692.02
+84.63
RUB = 142.44
+1.74
GBP = 14663.68
+102.24
JPY = 98.12
-0.11
CHF = 11458.04
+26.33
CNY = 1622.48
-0.1
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X