Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк гендер тенглиги бўйича Ҳаракатлар режасини ишга туширмоқда

Янгиланган сана:  24 Мар 2021, 14:54
24 Мар 2021


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан ҳамкорликда 2021-2023 йилларга мўлжалланган молия тизими ва тадбиркорликда гендер инклюзивлигини ошириш масалалари бўйича Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқди.

Ҳужжатда Молиявий инклюзивликни ошириш агентлиги (AFI) тармоғи Denarau (DAP) Ҳаракатлар режасига мос келувчи, аёлларнинг молиявий хизматлардан фойдаланишини оширишга қаратилган 9 та асосий ташаббус баён этилган (Марказий банк ушбу ташкилотга 2018 йилда аъзо бўлган).

Ҳаракатлар режасига Марказий банк томонидан илгари сурилган қуйидаги ташаббуслар ҳам киритилди:

  • аёллар тадбиркорлигининг тармоғини ривожлантиришга кўмаклашиш;

  • ўз бизнесини бошлаётган аёллар учун қисқа муддатли бизнес ва молиявий таълим дастурларини амалга ошириш;

  • етакчиликни шакллантириш ва гендер турфа хиллиги бўйича таълим бериш орқали Марказий банкнинг ўзида ҳам гендер хилма-хиллигини илгари суриш.

Шунингдек, Ҳаракатлар режасида назарда тутилган чора-тадбирлар:

  • тадбиркор аёлларнинг турли молиявий эҳтиёжларини қаноатлантирувчи хизматлар ва маҳсулотларнинг тижорат банклари ва бошқа молия институтлари томонидан жорий этилишини рағбатлантириш учун самарали ва амалиётга таянган сиёсатни ишлаб чиқишга замин яратади;

  • иштирок этувчи барча муассасалар томонидан гендер тенглиги асосида молиялаштириш масалалари бўйича самарали тарзда мақсадларни белгилаш, натижаларини мониторинг ва таҳлил қилиш юзасидан механизмлар жорий этилишида кўмаклашишга хизмат қилади.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X