Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Банклар ва ритейл” ПЛАС-форуми – банклар ва чакана савдо корхоналари ўртасидаги мулоқот майдони

Янгиланган сана:  29 Мар 2021, 18:05
29 Мар 2021

2021 йил 1 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кўмагида “Банклар ва ритейл.  Рақамли трансформация ва ўзаро ҳамкорлик” мавзусига бағишланган ПЛАС-форум бўлиб ўтади.

Халқаро форум банк ва чакана савдо соҳалари вакилларини бирлаштириб, улар ўртасида самарали мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади.

ПЛАС-форумда банк ва чакана савдони ривожлантириш, банк хизматлари рақамли трансформациясининг энг долзарб масалалари ҳамда мамлакат иқтисодиётини янада рақамлаштиришга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилади.

Жумладан, форум дастуридан:

- рақамлаштириш – ривожланишнинг асосий омили сифатида;

- банк хизматлари бозори катта ўзгаришлар остонасида;

- Ўзбекистонда чакана савдо: минг йиллик анъаналар ва янги йўналишлар;

- нақд пуллар, банк картаси, электрон тўлов воситалари ва бошқа мавзулар ўрин олган.

Форумда халқаро ва маҳаллий экспертлар (Брайан Ричардсон (WIZZIT Digital), Арфан Али (Bank Asia Limited), Улуғбек Таваккалов (Саноатқурилишбанк), Зафар Ҳошимов (Кorzinka.uz) ҳамда  Владимир Канин (PayMe) ва бошқалар) ўз тажрибаси ва бизнесдаги ютуқлари билан ўртоқлашишади.

USD = 10535.24
-16.77
EUR = 12686.54
+16.74
RUB = 138.23
+1.12
GBP = 14649.25
-54.98
JPY = 97.49
-0.15
CHF = 11500.10
-7
CNY = 1623.03
-0.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X