Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк облигацияларининг муомалага чиқарилиш календари

Янгиланган сана:  30 Мар 2021, 15:32
30 Мар 2021

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банк тизими ликвидлигини самарали тартибга солиш, тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш, шунингдек, пул бозоридаги фоиз ставкаларининг белгиланган параметрларда бўлишига эришиш мақсадида доимий тарзда пул бозорида ликвидлик бериш ва ликвидликни жалб қилиш бўйича операциялар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2020 йилнинг январь ойидан бошлаб банк тизимидаги ортиқча ликвидликни қисқа муддатларга жалб қилиш ҳамда тижорат банкларида гаров базасини шакллантириш мақсадида, Марказий банк облигациялари мунтазам равишда муомалага чиқарилмоқда. Ҳозирги кунга келиб, Марказий банк облигациялари пул-кредит сиёсатининг асосий инструментларидан бирига айланган.

Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, пул бозорида амалга ошириладиган операцияларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, Марказий банк облигацияларининг белгиланган календарь асосида муомалага чиқарилиш амалиёти жорий қилинди. Бу, ўз навбатида, тижорат банкларига ликвидликни олдиндан прогноз қилиш ва бошқаришда қўшимча қулайликлар яратади.

Марказий банк облигациялари 2021 йилнинг II чораги давомида қуйида келтирилган жадвал асосида муомалага чиқарилади.

Снимок1

USD = 10535.24
-16.77
EUR = 12686.54
+16.74
RUB = 138.23
+1.12
GBP = 14649.25
-54.98
JPY = 97.49
-0.15
CHF = 11500.10
-7
CNY = 1623.03
-0.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X