Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Инклюзив яшил молиялаштириш орқали тикланиш сари

Янгиланган сана: 15 Апр 2021, 15:05
15 Апр 2021

Жорий йилнинг 13 апрелида Марказий банк раисининг ўринбосари А.Турдалиев бошчилигидаги делегация аъзолари Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки гуруҳининг виртуаль баҳорги йиғилишлари доирасида ташкил этилган G-24 гуруҳи ва Молиявий оммабоплик альянси вакилларининг 13-йиллик давра суҳбатида иштирок этди.

Мазкур тадбирда МОА ва унга аъзо мамлакатлар марказий банкларининг раҳбар ходимлари, G-24 гуруҳи Котибияти ва халқаро экспертлар қатнашди.

Анжуман давомида Ковид-19дан кейинги тикланиш даврида инклюзив яшил молиялаштиришнинг аҳамияти ва ўрни ҳамда глобал конвергенция (яқинлаштириш) йўллари, шунингдек, регуляторларнинг иқлим ўзгаришларини аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволига таъсирини юмшатишни кучайтиришга йўналтирилган сиёсати бўйича фикр алмашдилар.

Шу билан бирга, хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш ва рақамли маҳсулотлардан фойдаланишига қаратилган лойиҳаларни молиялаштиришга доир тадбирлар ҳам муҳокама этилди.

USD = 12712.09
+35.36
EUR = 14927.81
+52.94
RUB = 162.64
+1.61
GBP = 17283.36
+30.33
JPY = 86.93
-0.23
CHF = 15957.93
+58.36
CNY = 1771.94
+4.73
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X