Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Анорбанк” нохолис ахборотларни тарқатмаслик юзасидан огоҳлантирилди

Янгиланган сана:  26 Апр 2021, 22:02
26 Апр 2021

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан “Анорбанк” АЖнинг “Шошилмасдан” номи билан эълон қилинган омонат маҳсулоти бўйича банкнинг расмий веб-сайтида тақдим этилган маълумотларни тўлиқ ва тўғри акс эттириш юзасидан мазкур банк бошқарувига кўрсатма хати юборилди.

Хусусан, банкнинг расмий веб-сайтида мазкур омонатга йиллик 26 фоизгача устама тўланиши кўрсатилган. Бироқ, банкнинг расмий телеграм канали ҳамда Call-маркази орқали олинган маълумотларга кўра, омонат муддати 370 кун бўлиб, бунда омонатнинг бутун даврида оралиқ даврлар мавжуд ҳамда ҳар бир оралиқ давр учун омонатга устамалар турли фоиз ставкаларида ҳисобланади. Бундан кўриниб турибдики, омонатга фоизларнинг дифференциялашган равишда ҳисобланиши натижасида мазкур омонат бўйича жами йиллик реал даромадлилик 26 фоиздан пастроқни ташкил қилади.

Шу муносабат билан, “Анорбанк” АЖ бошқарувига бундай маркетинг ҳаракатлари истеъмолчилар томонидан танланган банк омонати бўйича олинадиган реал даромадлар тўғрисида уларни чалғитишга ва энг ҳамёнбоп шартларга эга бўлган маҳсулотни танлашни қийинлаштиришга олиб келиши мумкинлиги билдирилди, шунингдек, келгусида банкнинг молиявий маҳсулотлари тўғрисида чалғитувчи ва нохолис ахборотлар тарқатилишига йўл қўймаслик зарурлиги юзасидан огоҳлантирилди.

USD = 12640.21
-49.76
EUR = 13559.15
+1.19
RUB = 137.02
-0.18
GBP = 15817.96
+46.87
JPY = 81.22
-0.68
CHF = 13850.77
-28.67
CNY = 1744.13
-7.15
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X