Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича банк тизимидаги ишлар

Янгиланган сана:  27 Апр 2021, 23:02
27 Апр 2021

27 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларга доир матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда Марказий банк мутасадди ходимлари ҳам сўзга чиқиб, банк тизими томонидан ҳудудларда тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил ахборот беришди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг биринчи чорагида қарийб 93 мингта лойиҳага жами 12,2 трлн. сўм миқдорида кредит маблағлари йўналтирилди. Шу билан бирга, хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қарийб 3 700 та лойиҳасини молиялаштириш учун 500 млн. АҚШ доллари эквивалентида кредит маблағлари ажратилган. Жумладан, тўғридан-тўғри, яъни давлат кафолатисиз жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 400 млн. АҚШ доллари миқдорида кредитлар йўналтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сонли қарорига мувофиқ, юртимизда бизнес юритиш шарт-шароитларини янада яхшилаш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўлами кенгайтирилди, жумладан:

тадбиркорлик субъектларининг миллий валютадаги банк кредитлари бўйича компенсация бериладиган кредитлар фоизи миқдори Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан 1,75 бараваригача оширилди; яъни жорий йилнинг 1 майидан тижорат банклари томонидан берилаётган миллий валютадаги 25 фоизгача бўлган кредитлари учун компенсация қўлланилиши мумкин.

Тадбиркорлик субъектларига банк кредитлари бўйича компенсация ва кафилликлар кредит шартномасининг сонидан қатъи назар берилиши қайд этилди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлашда асосий эътибор, ҳудудларда янги иш ўрни яратишга, хизматлар кўрсатиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширига қаратилган кичик лойиҳалар ҳамда аҳолини доимий даромад манбаларини шакллантириш мақсадларга қаратилмоқда.

Хусусан, 2021 йилда мазкур дастурлар доирасида 135 мингта лойиҳага жами 3,2 трлн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 4 баробарга кўп.

Сўнгги 3 йилда ажратилган кредитлар эса 19 трлн. сўмга етди. Натижада 770 мингдан ортиқ оилалар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди.  Ўрта ҳисобда эса жами хонадонларнинг 10 фоизи қамраб олинишига.

Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун жорий йилда  ажратилиши кўзда тутилган 9 трлн. сўм маблағларнинг камида 1 трлн. сўми ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадларига ажратилиши режалаштирилган.

Шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилишида шаффофликни таъминлаш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш, аризани кўриб чиқишнинг ҳар бир босқичини назорат қилиш, бунда инсон омилини камайтириш мақсадида жорий йил 1 апрелдан “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси” (www.oilakredit.uz) амалиётга татбиқ этилди.

2021 йил 27 апрель соат 12:00 ҳолатига кўра, 142 мингдан ортиқ (кунига ўртача 5 300 та) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг имтиёзли кредит олиш бўйича аризалари платформа орқали қабул қилинган.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

7 (6)

28

31

25

USD = 10550.84
+8.18
EUR = 12804.50
-21.7
RUB = 142.11
-0.47
GBP = 14914.67
+12.62
JPY = 97.02
+0.16
CHF = 11673.87
-9.04
CNY = 1638.10
-3.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X