Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк аҳолини кредит бўйича қарздорликни тўлашда эътиборли бўлишга чақиради

Янгиланган сана: 7 Май 2021, 15:38
7 Май 2021

Сўнгги пайтларда айрим фуқаролар томонидан кредит тўловларини амалга оширишда пул маблағларини банк кассасига топширмасдан, нақд шаклда банк ходимининг қўлига бериш ёки банк картаси орқали банк ҳисобварағига эмас, балки банк ходими томонидан кўрсатилган (ўзининг ёки бошқа шахсларнинг) банк картасига ўтказиб бериш ҳолатлари кузатилмоқда.

Қайд этиш жоизки, қарз олувчи томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз ва оғзаки келишув асосида пул маблағларини бошқа шахсларнинг қўлига топширилиши ёки банк картасига ўтказилиши, юридик жиҳатдан, қарз олувчининг банк олдидаги кредит мажбуриятлари бажарилганлигини англатмайди. Аксинча, кредит тўлови учун бошқа шахсларнинг қўлига топширилган ёки банк картасига ўтказиб берилган ушбу маблағлар кейинчалик банкка кирим қилинмаса, банк билан қарз олувчи ўртасида турли низолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати кредит тўловларини исталган тижорат банкининг касса бўлинмаси орқали ёки масофадан туриб банклар ва бошқа тўлов ташкилотларининг мобиль иловаларидан фойдаланган ҳолда, кредит (қарз) берган банкнинг ҳисобварағига тўғридан-тўғри амалга оширишни тавсия этади.

Фуқаролар томонидан мазкур тавсияларга амал қилиниши келгусида кредит тўловларининг тўланишида юзага келиши мумкин бўлган турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

USD = 12653.32
-58.77
EUR = 14822.10
-105.71
RUB = 161.89
-0.75
GBP = 17204.72
-78.64
JPY = 86.29
-0.64
CHF = 15896.13
-61.8
CNY = 1762.25
-9.69
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X