Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кредит ва тўлов ташкилотларида таваккалчилик даражаси паст бўлган хизматлар кўрсатишда мижозни лозим даражада текшириш тартиби бўйича ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Янгиланган сана:  19 Май 2021, 14:46
19 Май 2021

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг “Кредит ва тўлов ташкилотлари томонидан таваккалчилик даражаси паст бўлган хизматлар кўрсатилганда мижозни лозим даражада текшириш чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси regulation.gov.uz порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Ҳужжатда ахборот технологиялари ва тизимларидан фойдаланиб мижозларни лозим даражада текшириш, биометрик идентификациялаш тартиблари баён қилинган.

Мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Президентнинг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6079-сонли Фармони ҳамда 2021 йил 17 февралдаги “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4996-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

Лойиҳа юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни ушбу ҳавола орқали билдиришингиз мумкин.

USD = 10571.88
-9.48
EUR = 12623.88
+48.99
RUB = 145.58
+1
GBP = 14758.34
+79.88
JPY = 95.27
-0.53
CHF = 11512.45
+27.2
CNY = 1632.22
-1.61
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X