Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” танлови ғолиблари аниқланди

Янгиланган сана:  21 Май 2021, 22:23
21 Май 2021

“Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” танлови ғолиблари аниқланди

Ўқитувчилар учун ўтказилган “Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” танлови бўйича натижалар аниқланди.

Танлов мактабларда “Молиявий саводхонлик ойлиги” таълим лойиҳаси доирасида ўтказилди ҳамда педагогларнинг молиявий маданиятини ва мактаб ўқувчиларининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Ҳакамлар ҳайъати танлов учун тақдим этилган ишларни қуйидаги мезонларга асосланган ҳолда баҳолашди: ўқув фанларига молиявий саводхонлик элементларини киритиш даражаси, дарс жараёнини олиб боришда ижодий ёндашув, ўқувчилар билан интерактив шаклда дарс олиб борилганлиги, шунингдек, қўшимча материаллардан фойдаланиш.

“Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” танлови ғолиблари:

  • Нарбаева Наргиза - 97- сонли мактаб ўқитувчиси

  • Усманова Камола - 97 - сонли мактаб ўқитувчиси

  • Иргашева Назокат –288 - сонли мактаб ўқитувчиси

17 нафар тижорат банклари томонидан бутун Республика бўйича шундай таълим лойиҳалари ўтказилди ҳамда 120 дан ортиқ умумтаълим мактабларида “Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” танлови ташкил этилди.

Ғолибларни табриклаймиз! Тақдирлаш санаси ҳар бир ғолиб ўқитувчига шахсан маълум қилинади.

Барчага танловда иштироклари учун ташаккур билдирамиз!

 

Молиявий саводхонлигингизни Finlit.uz билан биргаликда оширинг




USD = 10571.88
-9.48
EUR = 12623.88
+48.99
RUB = 145.58
+1
GBP = 14758.34
+79.88
JPY = 95.27
-0.53
CHF = 11512.45
+27.2
CNY = 1632.22
-1.61
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X