Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк томонидан олий ўқув юртлари 1-3 босқич талабалари ўртасида ўтказилган Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Янгиланган сана:  24 Май 2021, 20:52
24 Май 2021

Жорий йил 22 май куни Республикамизнинг барча вилоятларида Марказий банк томонидан талабалар учун ўтказилган Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг якуний республика босқичи бўлиб ўтди.

Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиада икки босқичда: саралаш ва республика босқичларида ўтказилди.

Олимпиаданинг саралаш босқичи масофавий форматда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг онлайн олимпиадалар платформасида банк хизматлари ва маҳсулотлари, молия, суғурта ва инвестиция мавзуларидаги 20 та назарий ва мантиқий саволларни ўз ичига олган тест синови шаклида бўлиб ўтди.

Саралаш босқичида иштирок этиш учун Республика бўйлаб 14 та ҳудуд бўйича 91 та олий ўқув юртларидан умумий 1 500 нафар талаба рўйхатдан ўтди. Саралаш босқичи натижаларига кўра, 53 нафар талаба Республика босиқичида иштирок этишга йўлланма олди.

Олимпиаданинг Республика босқичи Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларида талабаларнинг шахсан иштироки орқали бўлиб ўтди. Белгиланган вақт мобайнида иштирокчилар томонидан қуйидаги мавзуларда 5 та вазифалар бажарилди:

молиявий саводхонлик моҳияти

харидлар бўйича рационал қарор қабул қилиш

молиявий мақсадлар

кредит олишда масъулиятли ёндашув

макроиқтисодиёт

Республика босқичи натижаларига кўра Олимпиада совриндорлари қуйидагилар:

1 ўрин: Маҳмудов Шоҳрух Пулат ўғли – Самарқанд шаҳри

2 ўрин: Рахматов Анваржон Аҳмад ўғли – Тошкент шаҳри

З ўрин: Махмудов Фаррух Пулат ўғли – Тошкент шаҳри

Ғолибларни табриклаймиз! Тақдирлаш санаси ҳар бир совриндор иштирокчига шахсан маълум қилинади.

Барчага иштирокингиз учун раҳмат!

Молиявий саводхонлигингизни Finlit.uz билан биргаликда оширинг

USD = 10571.88
-9.48
EUR = 12623.88
+48.99
RUB = 145.58
+1
GBP = 14758.34
+79.88
JPY = 95.27
-0.53
CHF = 11512.45
+27.2
CNY = 1632.22
-1.61
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X