Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янги таҳрирдаги “Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкка ва қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар билан боғлиқ таваккалчиликларнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги”ги низом лойиҳаcи муҳокама учун жойлаштирилди

Янгиланган сана:  28 Май 2021, 22:14
28 Май 2021

Марказий банк томонидан “Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкка ва қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар билан боғлиқ таваккалчиликларнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги”ги низом лойиҳаcи ишлаб чиқилиб, www.regulation.gov.uz порталига муҳокама учун жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунига мувофиқлаштириш мақсадида Марказий банкнинг “Тижорат банкларининг кўчмас мулкка қилинган инвестицияларига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низоми (рўйхат рақами 572, 19.12.1998 й.) ва “Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низоми (рўйхат рақами 1894, 02.02.2009 й.) давлат тилига ўгирилди ва бирлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасида қатор техник ўзгаришлар қилинди ва аввалги низомдаги кўпгина талаблар олиб ташланиб, низомлар ихчамлаштирилди.

Мазкур низом лойиҳасида банкнинг кўчмас мулклари ва бошқа мол-мулкларига нималар кириши батафсил ёритилмоқда.

Шу билан бирга, банклар томонидан қимматли қоғозлар харид қилиш ва юридик шахсларнинг устав капиталида иштирок этишига доир минимал талаблар “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда.

Шунингдек, қимматли қоғозлар билан битимларни амалга ошириш, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини энг кўп миқдори ҳисоб-китобидан банк капитали монандлилиги ҳисоб-китобларида паст таваккалчилик даражасига эга қимматли қоғозлар чегириб ташланмоқда.

Ҳужжат лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X