Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Хотин-қизлар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбати ўтказилди

Янгиланган сана:  5 Июн 2021, 01:20
5 Июн 2021
Марказий банк томонидан Тошкент вилояти Паркент туманида хотин-қизлар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир доирасида молиявий саводхонликнинг асл моҳиятини ёритиш орқали хотин-қизлар билан оила бюджетини юритиш, жамғарма ва молиявий ёстиқчани шакллантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, молиявий хафсизликни таъминлаш ва молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқлари ҳимояси масалалари юзасидан фикр алмашилди ҳамда иштирокчиларга молиявий кўникмаларни ҳосил қилишга доир амалий маслаҳатлар берилди.

Тадбирда Паркент туманининг турли ҳудудларидан 25-45 ёшдаги жами 50 нафар хотин-қизлар иштирок этишди. Шунингдек, аёллар ва оилавий тадбиркорлик масалалари бўйича маҳалла раислари ва ўринбосарлари ҳамда қишлоқ хотин-қизлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Марказий банк томонидан жойларда хотин-қизлар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича шу каби тадбирлар қамровини янада кенгайтириш режалаштирилган.

 Молиявий саводхонлигингизни Finlit.uz  билан биргаликда оширинг
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X