Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Юзма-юз мулоқотлар орқали аҳоли тадбиркорликка йўналтирилмоқда

Янгиланган сана:  1 Июл 2021, 21:37
25 Июн 2021

Ижтимоий тармоқларда банк ходимларининг маҳаллалар бўйлаб аҳоли билан учрашиб, тадбиркорликка таклиф қилган ҳолда, тилхат тўлдиртирилаётгани билан боғлиқ саволларга жавобан қуйидагилар маълум қилинади.

Бугунги кунда республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида  “Маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилган бўлиб, маҳаллалардаги аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга бизнес лойиҳаларни тайёрлашда консультатив кўмак бериш, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳалланинг “ўсиш нуқта”ларини аниқлаш ва хонадонма-хонадон юриш ва одамлар билан юзма-юз мулоқот қилиш орқали маҳаллани иқтисодий ривожлантириш чораларини кўриш, оилаларнинг даромад манбалари, даромадли меҳнат билан шуғулланишга бўлган қизиқиш йўналишларини хонадонбай ўрганиш мақсадида  маҳаллаларга тижорат банкларининг ходимлари доимий вакил этиб бириктирилган.

Агар фуқаро масъул банк ходими билан суҳбатда тадбиркорлик қилиш истаги йўқлигини билдирган бўлса, бу унинг кейинчалик тадбиркорликни бошлаш ва банкдан кредит олишига тўсқинлик қилмайди.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган фуқаролар (тадбиркорлик фаолиятининг мавсумийлигини инобатга олган ҳолда ёки маълум бир вақтдан сўнг) ўзига қулай бўлган вақтда маҳаллага масъул этиб бириктирилган банк ходимига ёки тижорат банкларининг ўзига қулай бўлган филиалига мурожаат этиши мумкин.

USD = 12705.00
-6
EUR = 13543.53
+5.04
RUB = 136.11
-0.2
GBP = 15704.65
+12.92
JPY = 82.06
-0.07
CHF = 13932.45
-11.17
CNY = 1753.14
-1.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X