Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Таълим муассасаларида молиявий саводхонлик дарсларини жорий этиш юзасидан учрашув ташкил этилди

Янгиланган сана:  11 Авг 2021, 19:05
11 Авг 2021
Марказий банк томонидан “Таълим муассасаларида молиявий таълимни жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш масаласига бағишланган онлайн учрашув ташкил этилди. 

Унда, шунингдек, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази вакиллари ҳамда бир нечта олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Марказий банкнинг Молиявий саводхонликни ошириш ва банк мутахассисларини қайта тайёрлаш департаментининг Таълим муассасаларида молиявий таълимни жорий этиш йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар мавзусидаги  тақдимотида лойиҳанинг аҳамияти, молиявий таълимнинг мамлакат таълим тизимидаги жорий ҳолати, ушбу соҳадаги хорижий тажриба, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш механизми ва муддатлари бўйича батафсил маълумот берилди.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги мутахассислари ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат транспорт университети ўқитувчиларининг базавий тушунчаларни шакллантиришни кўзда тутган ҳолда молиявий саводхонликни таълим дастурларига жорий этишнинг самарали механизмлари юзасидан берган таклиф ва мулоҳазалари иштирокчилар орасида ўзаро муҳокама қилинди.

Учрашув натижасида, манфаатдор ташкилотлар ўртасида лойиҳани амалга ошириш бўйича келгуси босқичлар ва вазифалар аниқлаб олинди.


USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X