Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Сайёр қабуллар давом этмоқда

Янгиланган сана:  17 Сен 2021, 16:04
17 Сен 2021
Жорий йилнинг июль-август ойларида Марказий банк томонидан Андижон вилоятининг Марҳамат, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Хоразм вилоятининг Шовот, Сурхондарё вилоятининг Денов туманларида сайёр қабуллар ўтказилди.

Сайёр қабуллар давомида масъуллар давлатимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг доимий даромад манбаларига эга бўлиши ҳисобига камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилаётган ишлар, яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда бу борада банк тизими олдига қўйилган вазифалар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, қабулга келган ҳар бир фуқаронинг банк тизимига дахлдор мурожаатлари кўриб чиқилиб, мавжуд камчиликлар ҳамда банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари жойида аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари белгиланди.

Хусусан, қабулларда жами 147 та тадбиркорлик субъекти вакиллари ва фуқаролар билан учрашилиб, улардан 72 нафарининг имтиёзли кредит ва банкка оид бошқа масалалар бўйича мурожаатлари ўрганилди. Уларнинг 47 таси ижобий ҳал қилиниб, 2 млрд. сўм ва 58 минг АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилди, 15 тасига амалдаги қонунчилик талаблари асосида тушунтиришлар берилди ҳамда 10 таси юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабуллар мобайнида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қизиқтираёган барча саволларга тўлиқ жавоблар берилмоқда.

USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X