Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Асака банк” фаолияти Кузатув кенгашининг мустақил аъзолари билан муҳокама этилди

Янгиланган сана:  30 Сен 2021, 16:17
30 Сен 2021
Марказий банк раҳбариятининг “Асака банк” ОАЖ Кузатув кенгашининг мустақил аъзолари билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда “Асака банк” ОАЖнинг бугунги ҳолати юзасидан фикр алмашилди. Пандемия билан боғлиқ мавжуд қийинчиликларга қарамай, Кузатув кенгашининг мустақил аъзолари банк раҳбарияти билан онлайн форматдаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятини яратганлиги таъкидлаб ўтилди.

Кузатув кенгашининг мустақил аъзолари томонидан банкнинг жорий йилдаги фаолиятини ўрганиш натижалари ҳамда банкнинг кейинги транформациясига доир фикрлари баён этилди. Ўз навбатида, Марказий банк вакиллари активлар сифатини ошириш, самарали бошқарувни йўлга қўйиш, ходимларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025-йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги 5992-сонли қарорига асосан давлат улуши мавжуд банкларда хорижий экспертлардан иборат мустақил Кузатув кенгаши ташкил этилиши назарда тутилган.

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X