Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк “Бутунжаҳон жамғариш куни” (World Savings Day 2021) доирасида ёшлар ўртасида “Онлайн омонат афзалликлари” мавзусида видеороликлар танловини эълон қилади

Янгиланган сана:  11 Окт 2021, 12:27
8 Окт 2021

Ҳурматли ўқувчи ва талабалар!

Марказий банк “Бутунжаҳон жамғариш куни” (World Savings Day 2021) доирасида ёшлар ўртасида “Онлайн омонат афзалликлари” мавзусида видеороликлар танловини эълон қилади

Сиз ўз кучингизни “Онлайн омонат афзалликлари” мавзуда синаб кўришингиз ва видеоролик яратишингиз мумкин.

Танлов иккита ёш категорияси бўйича ўтказилади:

  • 1 категория – 7-14 ёш

  • 2 категория – 15-25 ёш

Энг яхши ижодий ишлар Марказий банкнинг қимматбаҳо совғаларини қўлга киритадилар:

  • 1 ўрин – смартфон

  • 2 ўрин – smart соат

  • 3 ўрин – Марказий банкнинг кумуш тангаси

Энг яхши видеороликларни саралашда асосий мезонлар сифатида иш нисбатан ижодий ёндашув, уни ахборотга тўлалик даражаси ва ўзига хослигига алоҳида эътибор қаратилади.

Видеороликларга қўйилган талаблар:

  • Танлов мавзуларидан бирига мос келиши;

  • Видеоролик тили: ўзбек ёки рус тилларида;

  • Давомийлиги 1 дақиқагача;

  • Формати: AVI, MPEG-4 ва бошқалар.

Танловга ариза ва ишлар 2021 йилнинг 11 октябридан 26 октябрига қадар konkurs.cbu@gmail.com электрон манзилига юборилиши (хат мавзусида “WSD Видеороликлар танлови” деб кўрсатилиши лозим), шунингдек ахборот ташувчи мосламаларда Марказий банкка бевосита тақдим этилиши лозим.

Аризани тўлдиринг, видеороликларни юборинг ва эҳтимол сиз ғолиблардан бирига айланасиз! Барчангизга омад тилаб қоламиз!

“Бутунжаҳон жамғариш куни” (World Savings Day 2021) доирасида ёшлар ўртасида ўтказиладиган Онлайн омонат афзалликлари” мавзусида видеороликлар танлови Қоидалари

Саволлар туғилганда қуйидаги телефон рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +99871 212-73-58, +998 71 212-73-56

Finlit.uz билан молиявий саводхонлигингизни оширинг!




USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X