Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Подкастерлар учун “HelloHosts” бизнес-инкубатори ишга туширилмоқда

Янгиланган сана:  26 Окт 2021, 12:43
26 Окт 2021
Frame 33814.jpg
Марказий банк UZCARD компанияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси билан ҳамкорликда “HelloHosts” подкастерлар учун бизнес-инкубаторни ишга туширмоқда.

Ушбу лойиҳанинг мақсади аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва рақамли молиявий хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш, янги технологияларнинг афзалликлари ва улар билан боғлиқ хатарлар ҳақида фойдаланувчилар хабардорлигини оширишдир.

Лойиҳага 16 ёшдан катта барча иштирок этишни истаганлар таклиф этилади.

Саралашнинг асосий мезони қуйидаги мавзуларни ёритишдан иборат:

FinTech, банкинг, молиявий саводхонлик, стартап, бизнес, инвестициялар, дастурлаш, таълим ва бошқалар.

Иштирокчилар нима афзалликларга эга бўладилар? 

▪️ профессионал медиа-студиодан бепул фойдаланиш;
▪️ муҳаррир ва овоз режиссёрининг бепул хизматлари;
▪️ подкастларни яратиш бўйича бепул индивидуал тренинг;
▪️ ApplePodcast, GooglePodcast, YandexMusic, YouTube и Soundcloud каби платформаларда ўзининг подкаст-каналини рўйхатдан ўтказишда ёрдам;
▪️ ўз подкаст-канали ёрдамида пул ишлаб топиш бўйича менторлик ва кўмак кўрсатиш;
▪️ подкастларнинг тематик режасини тузишда ёрдам;
▪️ оммавий ахборот воситаларида тарғиботни молиялаштириш.

"HelloHosts" инкубация дастурининг давомийлиги 3-6 ой бўлиб, унинг натижаларига кўра танлов ўтказилади. Ғолиблар подкастларни мустақил ёзиш ва эшиттириш ишларини давом эттириш учун асбоб-ускуналарга эга бўладилар.

Подкаст инкубаторининг резидент-иштирокчиларини саралаш танлов асосида ўтказилади.

Иштирок этиш учун, 15 ноябрга қадар ўз ғоянгизни батафсил мазмуни ва контент моҳиятини тасвирлаб мазкур ҳавола  орқали ариза юборишингиз зарур.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X