Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Молиявий оммабоплик альянси (МОА) томонидан “Inclusive FinTech Showcase” номли молиявий оммабопликни ошириш бўйича инновацион технологиялар соҳасида фаолият олиб борувчи ташкилотлар учун танлов эълон қилмоқда

Янгиланган сана:  29 Окт 2021, 16:58
29 Окт 2021
Ушбу танлов новаторларга молиявий ва тартибга солиш технологиялар соҳасида ривожланаётган мамлакатлар ва ривожланаётган бозорлардаги кам таъминланган аҳоли учун расмий молиявий хизматлар сифатини яхшилаш ва улардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича илғор ечимларни тақдим қилиш имкониятини беради.

Кўргазма қуйидаги 3 тоифадан камида биттаси бўйича ечимларни таклиф этувчи инновацион ташкилотлар учун очиқ:

1. COVID-19 инқирозига самарали жавоб бериш ёки мақсадли гуруҳларни тиклашни қўллаб-қувватловчи ечимлар (кичик ва ўрта бизнес субъектлари/ ёш тадбиркорлар / қишлоқ аҳолиси / ногиронлар)
2. Рақамли тўловларни ривожлантириш бўйича ечимлар (рақамли ўтказмалар / тўловлар, халқаро тўловлар)
3. Чидамлиликни ошириш бўйича ечимлар (иқлим ўзгаришига мослашиш ва таъсирларини юмшатиш / молиявий саломатлик / рақамли молиявий саводхонлик / тартибга солиш ва назорат технологиялари – RegTech/SupTech)

Финал босқичи иштирокчиларига 2022-йил март ойининг иккинчи ярмида виртуал тақдимот ўтказиш учун махсус жой ажратилади, сўнгра МОА аъзолари билан савол-жавоб сессияси ўтказилади. Финал босқичи иштирокчилари, шунингдек, МОА ҳамкори, Люксембург молиявий технологиялар уйи (ЛМТУ) томонидан таклиф қилинадиган мураббийлик ва малака ошириш тадбирларида иштирок этиш ҳамда МОАнинг Тинч океани минтақавий тартибга солиш қўмдонига ариза бериш учун махсус таклифнома олиш имкониятига эга бўлади.

Бундан ташқари барча инновацион ечимлар аёлларнинг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва расмий молиявий хизматлардан фойдаланишда гендер тафовутини камайтиришга қаратилганлиги бўйича ҳам баҳоланади.

Aризалар 2021-йил 17-декабргача топширилиши керак.

Қўшимча маълумот, шунингдек ариза топшириш бўйича маълумот МОАнингвеб-сайтида мавжуд:

Саволларингиз бўйича finlit@cbu.uz электрон манзилимизга мурожаат қилишингиз мумкин.

Аризаларини топширган иштирокчилардан +99871 212 60 71 рақами орқали ёки юқорида кўрсатилган электрон манзил орқали бизга маълумот юборишингизни сўраймиз. 

#Молиявий_саводхонлик #молиявий_оммабоплик

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X