Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк хабари

Янгиланган сана:  21 Апр 2022, 09:55
21 Апр 2022
Ташқи савдо операциялари бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар узлуксизлигини таъминлаш ҳақида

Бугунги кунда ташқи савдо шартномалари, пул ўтказмалари тизимлари ҳамда бошқа трансчегаравий тўловларни амалга оширишда тегишли Халқаро молиявий ахборот алмашинуви тизими фаолияти йўлга қўйилган.

Ҳозирда тижорат банклари томонидан трансчегаравий ўзаро ҳисоб-китобларнинг узлуксизлиги билан боғлиқ хавф-хатарларни олдини олиш ҳамда хўжалик субъектлари ва аҳолининг жорий халқаро амалиётлари  доирасида тўловлари (пул ўтказмалари)ни чекловларсиз ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ўз ихтиёрига кўра муқобил тўлов тизимлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тегишли чоралар кўриб борилмоқда.

Ўз навбатида, Марказий банк жорий вазиятни доимий равишда кузатиб бормоқда ва зарур ҳолларда банк тизими ва тўлов тизимлари фаолияти барқарорлигини, жумладан, халқаро муносабатлар доирасида эркин молиявий ахборот алмашинуви ва ҳисоб-китобларнинг узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилишини таъминлайди.

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X