Жорий йилнинг 10-11 май кунлари Жаҳон банки томонидан банк назорати ва тартибга солиш соҳасидаги техник ёрдам доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Жаҳон банки экспертлари Давит Бабасян ва Исмоил Aҳмад Фонтена иштирокидаги ўқув-семинари илғор халқаро амалиётга мувофиқ кредит муассасалари назоратининг самарали тизимини ташкил этишда Марказий банкни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди. Семинар давомида иштирокчилар ушбу соҳадаги илғор мамлакатлар тажрибасини ва банкларни тартибга солиш методологиясини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган рискга йўналтирилган назорат бўйича қўлланма лойиҳасини муҳокама қилдилар. Мутахассислар банкларнинг бизнес модели ва кредит хавфини баҳолаш бўйича тавсиялар берди.
Семинар-тренинг якунида иштирокчилар бир қатор тижорат банкларини синов тестларидан ўтказиш бўйича истиқболдаги вазифаларни муҳокама қилдилар.
Жаҳон банки вакиллари иштирокида семинар
Янгиланган сана:
12 Май 2022, 12:46