Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Нью-Йорк Федерал захира банки делегацияси билан учрашув ўтказилди

Янгиланган сана:  22 Июн 2022, 09:41
21 Июн 2022
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбарияти ва Нью-Йорк Федерал захира банкининг Ижрочи директори  ўринбосари - Халқаро алоқалар ва стратегия бўйича катта сиёсий маслаҳатчиси Майкл Шетцель бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Марказий банк раҳбарияти томонидан мамлакатдаги макроиқтисодий вазият, амалга оширилаётган пул-кредит ва валюта сиёсати, шунингдек, яқин истиқболдаги прогнозлар юзасидан батафсил маълумот тақдим этилди.

Ўз навбатида, М. Шетцель Ўзбекистонда иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган таркибий ислоҳотлар давом этаётганини юқори баҳолади.

Учрашув якуни бўйича томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирдилар.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X