Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан банк тизимидаги ислоҳотлар жараёнида ўзининг фидойилиги ва самарали меҳнати ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун Марказий банкнинг бир гуруҳ ходимлари Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан мукофотландилар.
Тантанали маросимда ходимлар томонидан эришилаётган муваффақиятлар соҳанинг бошқа вакилларини ҳам профессионал изланишига, фаолиятида янги марралар сари интилишига чорлайди ва пировардида тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар сифати ва натижадорлигини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.
Марказий банкнинг бир гуруҳ ходимлари тақдирланди
Янгиланган сана:
30 Авг 2022, 17:35