Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Mastercard вакиллари билан учрашув

Янгиланган сана:  19 Сен 2022, 11:43
19 Сен 2022
Марказий банкда Mastercard халқаро тўлов тизими минтақавий директори Ясемин Бедир бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад аввалроқ имзоланган ўзаро англашув Меморандуми бандларини амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни белгилашдан иборат. Мулоқот чоғида тўловларни рақамлаштириш истиқболлари, киберхавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар шаффофликни ва хавфсизликни таъминлашга имкон берувчи нақд пулсиз ҳисоб-китобларга ўтиш муҳимлигини таъкидладилар.

Шунингдек, Mastercard вакиллари банк тизимига рақамли технологияларни кенг жорий этишга қаратилган ва хориж мамлакатларда муваффақиятли амалга оширилаётган амалдаги лойиҳаларни тақдим этдилар.

Учрашув иштирокчилари киберхавфсизлик ва молиявий саводхонлик масалалари бўйича мутахассисларнинг малакасини оширишга қаратилган қўшма таълим тадбирларини ўтказишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунида томонлар Меморандум доирасида тўловлар экотизимини яратиш бўйича қўшма йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Маълумот учун: жорий йилнинг 22 июнь куни Марказий банк Mastercard компанияси билан тўлов тизимлари, киберхавфсизлик ва молиявий саводхонликни ошириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган англашув Меморандумини имзолади.

USD = 11048.28
+18.15
EUR = 10657.17
-111.55
RUB = 191.23
+2.44
GBP = 11803.98
-474.76
JPY = 76.68
-0.68
CHF = 11174.55
-70.36
CNY = 1542.11
-7.35
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X