Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари таништирилди

Янгиланган сана:  19 Окт 2022, 18:50
19 Окт 2022
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари таништирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сайдуллаев Нодирбек Нарзуллаевич Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Унинг зиммасига лицензиялаш ва рухсат бериш тартиботи, кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш, гаров реестри, кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш, молиявий саводхонликни ошириш ва банк мутахассисларини қайта тайёрлаш, тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш вазифалари юклатилган. У Марказий банкнинг Банк назорати қўмитасига раҳбарлик қилади.

Шу кунгача Н.Сайдуллаев “Асакабанк” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган.

Н.Сайдуллаев 1982 йилда туғилган. 2003 йилда Тошкент Молия институтининг бакалавр, 2005 йилда магистратура босқичини тамомлаган.

У банк тизимида 19 йиллик иш тажрибасига эга.

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосарини таништириш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Равшан Ғуломов, Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, Молия вазири Тимур Ишметов, Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори Шуҳрат Вафаев, Президент Администрацияси раҳбарининг ёрдамчиси Суннатилла Бекенов ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этди.

USD = 11257.13
+29.05
EUR = 11854.88
+131.64
RUB = 182.11
-1.55
GBP = 13818.13
+174.89
JPY = 84.01
+1.66
CHF = 12038.42
+143.01
CNY = 1602.96
+19.35
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X