Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2022 йилнинг I ярим йиллиги учун молиявий барқарорлик шарҳи

Янгиланган сана:  25 Окт 2022, 12:31
25 Окт 2022

Мазкур шарҳ Марказий банкнинг молиявий барқарорлик бўйича чоп этилаётган илк шарҳи ҳисобланади.

2022 йилнинг I ярим йиллиги учун молиявий барқарорлик шарҳида макромолиявий шароитлар, жумладан, ички ва ташқи шароитлар, банк тизимининг молиявий барқарорлик таҳлили, макропуденциал сиёсат воситалари, дастлабки макро стресс-тест натижалари акс эттирилган.

Шунингдек, ушбу шарҳда Ўзбекистонда молиявий барқарорлик учун асосий ички ва ташқи хатарлар баҳоланган. Ташқи геосиёсий вазиятнинг ёмонлашиши ҳисобига юзага келган шоклар, жаҳонда инфляцион жараёнларнинг кучайиши, ички қарз юки ҳамда муаммоли кредитлар ҳажмининг юқори бўлишига қарамасдан, ҳозирги пайтда Ўзбекистон банк тизимида молиявий барқарорлик сақланиб турибди.

2022 йилнинг I ярим йиллигида банк тизимининг молиявий барқарорлик кўрсаткичлари ўрнатилган минимал талабларидан юқори шаклланган.

Сўнгги 3-4 йилларда Ўзбекистонда жами кредитларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбати сезиларли даражада ошган.

Пандемия сабабли банклар муаммоли кредитларининг (NPL) жами кредитлардаги улуши 2020–2021 йилларда ўзининг юқори чўққисига яъни 5-6 фоизгача кўтарилган. Бироқ, иқтисодий фаолликнинг ошиши ҳамда бизнес субъектлар ва аҳолининг тўловга қобилиятлилигининг яхшиланиши ҳисобига муаммоли кредитларининг жами кредитлардаги улуши пасайиб, 2022 йил
1 октябрь ҳолатига 4,7 фоизни ташкил этди. Тармоқлар қирқимида муаммоли кредитлар саноат ва қишлоқ хўжалигида сезиларли ошган.

2018–2021 йилларда жами ипотека кредитларининг 60–70 фоизини кредит тўловининг даромадга нисбати (PTI) 51 фоиздан юқори бўлган ипотека кредитлари ташкил этган.

Макро стресс-тест натижалари асосий ва мўътадил сценарийларда банкларнинг капитал етарлилик даражаси қисқа ва ўрта муддатли истиқболда минимал регулятив капитал меъёридан юқори бўлишини ҳамда турли хил шокларга яхши бардош бера олишини кўрсатган. Хатарли сценарийда, яъни иқтисодиётнинг кескин ёмонлашуви ва валюта курсининг сезиларли даражада қадрсизланиши ҳолатида эса, банк тизими регулятив капиталнинг ўрнатилган минимал меъёрдан тушиб кетиш эҳтимоллари мавжудлиги аниқланган.

Шунингдек, ушбу шарҳда Ўзбекистонда макропруденциал сиёсат асосларини ривожлантириш юзасидан банк тизимининг концентрациялашув даражаси, тизимли аҳамиятга молик банклар учун қўшимча буфер қўллаш зарурати ҳамда унинг энг мақбул даражасини аниқлаш бўйича таҳлиллар ҳам қамраб олинган.

Шарҳ

USD = 12705.00
-6
EUR = 13543.53
+5.04
RUB = 136.11
-0.2
GBP = 15704.65
+12.92
JPY = 82.06
-0.07
CHF = 13932.45
-11.17
CNY = 1753.14
-1.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X