Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Валюта операцияларига доир ҳисоботларни автоматлаштиришга бағишланган семинар

Янгиланган сана:  9 Ноя 2022, 18:27
9 Ноя 2022
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида тижорат банкларида амалга ошириладиган валюта операцияларига доир ҳисоботларни шакллантириш тизимини автоматлаштиришга доир семинар ташкил этилди.

Тадбирда Марказий банкнинг республика аппарати ва ҳудудий бош бошқармалари, тижорат банклари масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари аъзолари ҳамда банк тизими дастурчилари иштирок этди.

Иштирокчиларга валюта операцияларига доир ҳисоботларни автоматлашган ҳолда шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” юзасидан батафсил тушунча ва маълумотлар тақдим этилди.  

Мазкур лойиҳа доирасидаги амалий ишларни тизимли равишда йўлга қўйиш ва янада такомиллаштириш юзасидан топшириқ ва вазифалар ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш юзасидан тижорат банклари ҳамда дастур яратувчиларига кўрсатмалар берилди.

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X