Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туркистонбанк” омонатчиларининг маблағлари муддатидан аввал қайтарилади

Янгиланган сана:  21 Ноя 2022, 17:03
21 Ноя 2022
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги қарорига асосан “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинган эди.

Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди Кузатув кенгашининг 2022 йил 18 ноябрдаги қарорига асосан “Туркистонбанк” омонатчиларининг маблағларини муддатидан аввал қайтирилиши белгиланди.

21 ноябрдан бошлаб “Туркистонбанк” омонатчилари бўлган жисмоний шахслар омонатга жойлаштирган маблағлари юзасидан агент-банк сифатида танланган “Қишлоқ қурилиш банк”ка мурожаат этишлари мумкин.

Шуни қайд этиш лозимки, омонатчилар қайтариб олинаётган пул маблағларини ўзлари хоҳлаган тарзда – нақд пул шаклида олиши, банк картасига кўчириши ёки агент-банк бўлган “Қишлоқ қурилиш банк”ка омонатга қўйиши мумкин.

Фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тегишли ҳужжатларнинг асл нусхалари (паспорт, омонат дафтарчаси, омонат шартномаси, нотариус томонидан тасдиқлаган ишончнома) кўрсатилган тақдирда омонатчиларнинг қонуний вакилларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига ҳам тўлаб берилади.

Батафсил маълумот олиш учун,

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (71) 236-75-24;

Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондига (71) 238-69-45, (71) 238-69-46 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин. www.fgd.uz 

Агент банк манзили:
Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 53б-уй
Аския" бозори рўпараси
Тел.: (78) 150-10-14; (78) 150-10-06;
qishloqqurilishbank.uz

“Туркистон” ХАТБ манзили:
Учтепа тумани, Заргарлик кўчаси, 48а-уй
Тел.: (998 71) 200-00-08.
turkistonbank.uz

USD = 11257.13
+29.05
EUR = 11854.88
+131.64
RUB = 182.11
-1.55
GBP = 13818.13
+174.89
JPY = 84.01
+1.66
CHF = 12038.42
+143.01
CNY = 1602.96
+19.35
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X