Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк тизими назорати самарадорлиги таҳлил этилди

Янгиланган сана:  29 Дек 2022, 10:53
29 Дек 2022

Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилишида Марказий банкнинг Банк назорати қўмитасининг 2022 йилги фаолияти таҳлил қилинди

Қайд этилишича, қўмита томонидан жорий йил давомида 88 та йиғилиш ўтказилган бўлиб, уларда рухсат бериш тартиботи билан боғлиқ 218 та ва кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига доир 82 та масала ўрганиб чиқилди.

Рухсат бериш тартиботи йўналишида ўтказилган муҳокамалар банклар томонидан келишиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни, жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, кредит ташкилотларини лицензиялаш, давлат реестридан чиқариш ва дастлабки рухсат бериш ҳамда тўлов ташкилотларини реестрга киритиш, шунингдек, ваколатхонани аккредитация қилиш ва репо операциясига рухсат бериш билан боғлиқ масалалар кўрилди.

Молиявий ҳолатни кўриб чиқиш бўйича ўтказилган йиғилишларда кредит ташкилотларида пруденциал меъёрлар талабларининг бажарилиши юзасидан масофавий ва жойида ўтказилган ўрганиш натижалари, хусусан, банклар фаолиятида мавжуд хатарлар бўйича ўтказилган тематик ўрганишлар натижалари муҳокама қилинди.

Қолаверса, пруденциал нормативларга риоя этилмагани, молиявий йўқотишларга қарши захиралар яратилмагани, молиявий ҳолати тўловга қобилиятсиз бўлганлиги, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш орқали Марказий банкка ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тақдим қилиб келинганлиги сабабли, Туркистонбанк ва Хай-тек банклардан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия;

қонунчиликда белгиланган муддатларда ўз фаолиятини бошламагани учун 3 та (“International Eco Pay”, “Panda internet technology”, “Ugnis”) тўлов ташкилотларидан лицензиялар чақириб олинди;

Қўмита бундан кейин ҳам банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан бирга, халқаро стандартларга мувофиқ банк тизимини тартибга солиш ва назорат қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш каби масалаларга эътибор қаратади.

Маълумот учун: Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида ташкил қилинган ва доимий равишда фаолият юритувчи коллегиал орган ҳисобланади.

USD = 11269.82
-31.77
EUR = 12205.22
-115.77
RUB = 159.78
-2.8
GBP = 13890.05
-117.14
JPY = 86.43
-0.5
CHF = 12161.24
-132.45
CNY = 1668.34
-4.68
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X