Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк ва Касперский лабораторияси мамлакатимиз банклари учун киберхавфсизликка оид семинар ўтказди

Янгиланган сана:  9 Мар 2023, 19:22
9 Мар 2023
Бугун Тошкентда Ўзбекистон молия тизимидаги киберхавфсизликнинг долзарб муаммолари ва таҳдидларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди. Кибер ўқувлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (МБ) томонидан Касперский лабораторияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон молия тизими учун асосий кибер таҳдидлар кўриб чиқилди. Учрашувни Марказий банк раисининг ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров очиб, Марказий банкда киберхавфсизлик мамлакатимизнинг барча давлат тузилмалари орасида энг юқори даражада эканлигини таъкидлади. “Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан эълон қилинган 2022 йилнинг IV чораги якунларига кўра, Марказий банк ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ҳолати бўйича 99 балл тўплаб, биринчи ўринни эгалади. Бироқ, тижорат банклари даражасида киберхавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда. Молия тизимининг кибер хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилда Марказий банкнинг киберхавфсизлик маркази (CERT-CBU) ташкил этилди ва ўтган йил охирида ушбу марказ сайти ишга туширилди.

“Банк тизимининг барқарорлиги мамлакат иқтисодиётини янада модернизациялашнинг кафолатидир ва шу муносабат билан киберҳужумларнинг олдини олиш миллий хавфсизлик масаласи ҳисобланади. Биз мамлакат молия тизимининг киберхавфсизлигини таъминлаш соҳасида фаол ишлаб, мазкур йўналишдаги ишларимизни янада кучайтиришни режалаштирмоқдамиз”, – деди Марказий банк вакили.

“Киберхавфсизлик маркази” ДУК маълумотларига кўра, 2021 йилда “uz” сегментидаги сайтларга 1,3 миллионга яқин киберҳужумлар содир этилганлиги боис киберхавфсизлик мавзуси ва молиявий фирибгарлик масалалари муҳим аҳамиятга эга.

Сўнгги пайтларда фуқароларнинг маблағларини ўғирлаш, ижтимоий инженерия ёрдамида банк карталаридаги маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқини қўлга киритиш каби молиявий фирибгарлик ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

“Кибертаҳдидлар билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон молия тизими учун долзарбдир. Кибер машқлар давомида биз банкнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашда кибер иммунитет ёндашувини кўриб чиқдик. Шунингдек, тадбирда банк ходимлари томонидан киберхавфсизликка риоя қилиш масалаларига алоҳида ўрин берилди, чунки барча кибер ҳодисаларнинг муҳим қисми инсон омили билан боғлиқ”, – дея изоҳ берди Касперский лабораториясининг Қозоғистон, Марказий Осиё ва Мўғулистондаги бошқарувчи директори – Валерий Зубанов.

Тадбир доирасида Касперский лабораториясининг рискларни минималлаштириш ва молиявий тизимда кибертаҳдидларнинг олдини олиш бўйича турли хил ечимлар кўриб чиқилди.

#семинар #киберўқув


USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X