Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк назорати қўмитасининг 2023 йил февраль ойи давомидаги фаолияти

Янгиланган сана:  17 Мар 2023, 16:03
17 Мар 2023

Банк назорати қўмитаси томонидан Марказий банкнинг назоратга доир вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг февраль ойида асосий эътибор устувор равишда тижорат банкларининг капитал ва ликвидлилик меъёрларига риоя қилинишига қаратилди.

Хусусан, ҳисобот ойида Қўмитанинг 8 та йиғилиши ўтказилиб, уларда жами 34 та масала муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рухсат бериш тартиботи билан боғлиқ муҳокамаларда банклар томонидан келишиш учун тақдим қилинган раҳбарлик лавозимларига номзодларни кўриб чиқиш, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, уларни лицензиялаш, давлат реестридан чиқариш ва аудиторларга малака сертификати бериш масалалари кўриб чиқилди.

Жумладан, “Yorqin Kelajak Invest” МЧЖ шаклидаги ломбард таъсисчиси томонидан жамият фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши муносабати билан Марказий банкнинг реестридан чиқарилди.

Банкларнинг молиявий ҳолатини кўриб чиқиш билан боғлиқ муҳокамаларда кредит ташкилотларида пруденциал меъёрлар талабларининг бажарилиши, масофавий ва жойида ўтказилган ўрганишлар натижалари ҳамда иқтисодий меъёрларни белгилаш ва чекловларни бекор қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича айрим тижорат банкларига нисбатан пруденциал нормативларга ва Марказий банк томонидан юклатилган вазифаларга ҳамда банк кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларни лавозимга тайинлашда Марказий банк талабларига риоя қилинмаганлик ҳолатлари учун жарима ундирилди.

Шунингдек, айрим тижорат банклари зиммасига пруденциал нормативларни ўрнатилган талабларга мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди ҳамда улар огоҳлантирилди.

USD = 12484.94
-15.07
EUR = 13483.74
-82.52
RUB = 135.63
-0.41
GBP = 15762.24
-100.27
JPY = 82.82
-0.37
CHF = 14164.90
-44.5
CNY = 1734.14
-2.26
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X